Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманиннинг айтишича, мамлакатдаги тартибсизликлар вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 4 минг кишини ҳибсга олган.
Бу ҳақда француз вазири Сенатдаги тингловда айтди.
“Тўполонлар чоғида 4 минг киши ҳибсга олинди, уларнинг ўртача ёши 17 ёшни ташкил этди”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.
Дарманиннинг сўзларига кўра, қўлга олинганларнинг 10 фоизи хориж фуқароларидир.
Маҳбусларнинг энг ёши 11 ёшда, дея қўшимча қилди у.