Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Францияда парламент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Францияда парламент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Якшанба куни Франция парламентининг қуйи палатаси – Миллий ассамблеяга сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Сайлов участкалари одатда маҳаллий вақт билан эрталаб соат 08:00да (Тошкент вақти билан 11:00) очилади ва 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00) ёпилади.

Баъзи шаҳар ва бўлимларда сайтнинг иш вақти фарқ қилиши мумкин. Хусусан, йирик шаҳарларда, жумладан, Парижда французлар 20:00 (Тошкент вақти билан 23:00)гача овоз беришлари мумкин бўлади.

Қайд этилишича, сайловнинг биринчи натижалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 10:49 07.07.2024. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!