27 ёшли Тунис фуқароси Францияда зўравонлик билан экстремистик ҳаракатларни режалаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Le Monde нашри Франция Миллий Терроризмга қарши кураш прокуратурасига таяниб хабар берди.
Терговчиларнинг фикрига кўра, Францияда ноқонуний бўлган эркак Лувр музейини ва Парижнинг 16-округидаги яҳудий жамоаси аъзоларини потенциал нишон сифатида кўрган бўлиши мумкин.
Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари гумондорга радикал исломчи мафкураси таъсир кўрсатган деб ҳисоблайди. Терговчилар шунингдек, унинг ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилиш учун Сурия ёки Мозамбикка бориш нияти ҳақидаги хабарларни ҳам текширмоқда.
У ҳибсга олингандан сўнг, Миллий Терроризмга қарши кураш прокуратураси одамларга қарши жиноятлар содир этиш ниятида террористик жиноий ташкилотда иштирок этиш учун жиноий иш қўзғатишни ва гумондорни судгача ҳибсга олишни сўради.
Тергов Франция Ички хавфсизлик бош бошқармаси иштирокида олиб борилмоқда.