Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Францияда эркак масжиддан Қуръон ўғирлаб, уни эшик олдида ёқиб юборди

Францияда эркак масжиддан Қуръон ўғирлаб, уни эшик олдида ёқиб юборди

Франциянинг Лион шаҳри яқинида жойлашган Виллербан шаҳридаги "Эррама" масжидида номаълум эркак Қуръонни ўғирлаб, бинодан чиқишда уни ёқиб юборди. Бу ҳақда 3 июнь куни Рона департаменти масжидлари кенгаши сайтида хабар берилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 2 июнга ўтар кечаси содир бўлган.

«Тахминан соат 03:45 да, яъни бомдод намозига 20 дақиқа қолганда, юзи ниқобланган шахс ибодатхонага кирган. У Қуръон нусхасини олган, ёққан ва бинога кириш жойида қолдириб, қочиб кетган», — дейилади коммюникеда.

Ҳудудий масжидлар кенгаши бу ҳодисани «нафрат асосида амалга оширилган ҳужумлардан бири» сифатида баҳолади. Ташкилот Францияда мусулмонларга нисбатан салбий муносабат кучайиб бораётганидан жиддий хавотир билдирди.

Киритилди: 17:09 04.06.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!