Франция Россия ва Беларусь фуқаролари учун ўз денгиз ҳудудларига кириш қоидаларини кучайтирди. Бу ҳақда 16 июнь, душанба куни Россия сайёҳлик операторлари уюшмаси маълум қилди, деб ёзади DW.
Илгари юқорида қайд этилган ҳудудларга ташриф буюриш учун россияликлар ва беларусларга камида 6 ой муддатга берилган C тоифали француз кўп марталик визаси етарли бўлса, эндиликда махсус DFA визаси талаб қилинади.
Испания, шунингдек, Россия фуқароларидан Испания аэропортларига ўтишда транзит визасига эга бўлишини талаб қилади.
Гап қуйидаги ҳудудлар ҳақида кетмоқда: Француз Полинезияси, Янги Каледония, Уоллис ва Футуна, Гваделупа, Мартиника, Сент-Мартен, Сент-Бартелеми, Реюньон, Майотта, Франция Гвианаси, Сен-Пьер ва Микелон.
Янги талаблар узоқ муддатли D тоифали Франция визаси эгаларига, шунингдек, Шенген зонаси ва Европа иқтисодий ҳудудида яшаш учун рухсатномага эга бўлган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.
(ЕИга Европа Иттифоқи давлатларидан ташқари Исландия, Норвегия ва Лихтенштейн киради.)