Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция ва Британия Украинага қўшин киритишга ҳозирлик кўрмоқда

Франция ва Британия Украинага қўшин киритишга ҳозирлик кўрмоқда

Франция ва Буюк Британия ўт очишни тўхтатиш ҳолатида хавфсизликни таъминлаш учун Украинага ҳарбийларни юборишни олдиндан режалаштиришни бошлади, деб ёзади Politico газетаси европалик амалдорга таяниб.

Мақолада "Британияликлар ва французлар аллақачон дастлабки режалаштириш ишларини бошлаб юборишди," дейилган.

Бошқа манбаларнинг маълум қилишича, Европада ҳозирда беш ёки олти Европа давлатидан ташкил топган, тахминан 50 минг ҳарбийни ўз ичига олган кучларни тузиш муҳокама қилинмоқда. Режа бўйича, агар ўт очиш тўхтатилса, бу ҳарбийлар Украина Қуролли Кучлари ва Россия кучлари ўртасидаги чегара чизиғида тартибни сақлаш вазифасини бажаришади.

Илгари Financial Times газетаси Украина амалдорларининг фикрича, Киев иттифоқчилари низони ҳал қилиш доирасида чегарада хавфсизликни таъминлаш учун 40-50 мингга яқин ҳарбийни юбориши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Киритилди: 20:12 24.01.2025. Ўқилди: 4053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!