Франция ҳукумати 2023 ва 2024 йилларда Украинага юзлаб эски бронетранспортёрлар, шунингдек, зенит-ракеталарни етказиб беришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Себастьян Лекорню La Tribune нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ушбу ускунанинг ёшига қарамай, у ҳали ҳам ишламоқда ва "Украинага тўғридан-тўғри фойда келтириши" мумкин.