Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Франция Украинага илк бор Mirage қирувчиларини топширди

Франция Украинага илк бор Mirage қирувчиларини топширди

Франция Украинага Mirage 2000 қирувчи самолётларининг илк партиясини етказиб берди. Уларни бошқараётган украиналик учувчилар Франция ҳарбий мактабларида махсус тайёргарликдан ўтган. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Себастян Лекорню Х платформасида эълон қилди.

Расмий маълумотларда қанча самолёт етказилгани аниқ кўрсатилмаган. Бироқ ОАВ хабарларига кўра, Франция ҳарбий-ҳаво кучлари ўзидаги 26 та Mirage 2000-5 дан 6 тасини Украинага бериши мумкин. Ушбу кўп мақсадли қирувчилар ҳаво жанглари ҳамда ер усти нишонларига ҳужум қилиш учун мўлжалланган.

Бунгача Париж Киевга турли ҳарбий ёрдам кўрсатган эди, бироқ бу сафар Франция илк бор Украинага ғарб қирувчи самолётларини топширди. Шунингдек, Франция украиналик ҳарбийларнинг тайёргарлигини давом эттирмоқда ва ҳарбий ёрдамни янада кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 07:42 07.02.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!