Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Франция суди Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарди — France 24

 Франция суди Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарди — France 24

Телеканалнинг хабар беришича, ордер америкалик 56 ёшли журналист Мари Колвин ва 28 ёшли француз фотографи Реми Оклининг ўлими билан боғлиқ иш доирасида берилган. Улар 2012 йилда Суриянинг Ҳомс шаҳри Башар Асад ҳукумати қўшинлари томонидан бомбардимон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган. Франция ҳукумати уларнинг ўлимини “инсониятга қарши жиноят” ва “ҳарбий жиноят” сифатида тергов қилмоқда.

2024 йил декабрида Башар Асад режими ағдарилган, собиқ президент эса Россияга қочиб кетган эди. Кремл расмий равишда унга “гуманитар мақсадда” сиёсий бошпана берганини билдирган.

Киритилди: 13:06 03.09.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!