Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Франция Сенегалдан чиқиб кетади

Франция Сенегалдан чиқиб кетади

Париж Сенегалдан қўшинларни олиб чиқиш жараёнини расман бошлади, иккита ҳарбий объэкт назоратини топширди. Маречал ва Сент-Экзюпери ҳудудларидаги базаларни топшириш 7-март куни амалга оширилди, деб хабар берди Франциянинг Дакардаги элчихонаси.

Қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарор Сенегал президенти Бассиро Диомая Фаянинг барча хорижий кучларни 2024-йил охирида олиб чиқиб кетишга чақирган баёнотидан кейин қабул қилинди. Ҳозирда мамлакатда Дакарнинг Уакам ҳудудида жойлашган 200 га яқин француз аскари қолмоқда.

Қолган обектлар, жумладан, Франциянинг Falcon разведка самолёти жойлашган база тақдири ҳамон муҳокама қилинмоқда. Сенегал уни қайтариб олишга шошилмаяпти, чунки у денгиз чегарасини назорат қилиш ва ноқонуний балиқ овлаш билан курашиш учун ишлатилади.

Француз қўшинларини олиб чиқиш Дакар ва Париж ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда ва 2025-йилгача якунланиши керак. Икки давлат ўртасидаги қўшма комиссия жараённи мувофиқлаштирмоқда ва Франсия армияси аллақачон ҳарбий базаларда ишлаётган 162 сенегалликни ишдан бўшатган.

Франция Ғарбий Африкадаги таъсирини йўқотишда давом этмоқда: Сенегал Нигер, Буркина-Фасо ва Чаддан кейин франтсуз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган охирги давлатга айланди. Париж ва Африка давлатларининг янги раҳбарлари ўртасидаги сиёсий зиддият бу жараённи фақат тезлаштирмоқда.

Париж қитъада ўзининг ҳарбий иштирокини қисқартириб, кичик контингентларни қолдириб, мамлакатларга ҳарбий тайёргарлик ва мақсадли ёрдам кўринишидаги ҳамкорликни таклиф қилмоқчи. Франция бир хил форматдаги ҳарбий базасини сақлайдиган ягона давлат - Жибути.

Киритилди: 14:04 10.03.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!