Франция Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадларни Украинага топширилган CAESAR гаубицаларига техник хизмат кўрсатишга йўналтирмоқчи.
Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари маълум қилганини France TV хабар бермоқда.
"Яқин кунларда эълон қиламизки, музлатилган акциялардан олинган маблағларни сафарбар этиш орқали Франция ўзининг KNDS компанияси воситасида Россия ҳужумларига қарши туриш мақсадида Украинага етказиб берган Caesar тўпларини тезкор техник таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни таъминлай олади",- деди Жан-Ноэл Барро.