Қонун лойиҳасига кўра, қатъий шартлар асосида хоҳловчилар ўлимга олиб келадиган дори-дармонлардан фойдаланишлари мумкин. Беморлар дориларни мустақил равишда қабул қилишлари мумкин ёки агар улар буни жисмонан бажара олмасалар, буни шифокор ёки ҳамшира амалга оширади.
Эвтаназия ҳуқуқи фақат Франциянинг вояга етган фуқароларига ёки Францияда қонуний яшовчи, оғир, даволанмайдиган, ҳаёт учун хавфли, зўрайиб бораётган ёки терминал босқичдаги касалликка чалинган шахсларга тааллуқлидир. Бемор, шунингдек, касаллик билан боғлиқ узоқ муддатли жисмоний ёки руҳий азоб-уқубатларни бошдан кечириши ва тўлиқ маълумотларга асосланиб, ихтиёрий қарор қабул қила олиши керак.
Якуний овоз беришда Франция Миллий Ассамблеяси қонун лойиҳасини 291 овоз билан қабул қилди, 241 овоз қарши чиқди.
Президент Эммануэл Макрон Х ижтимоий тармоғида бу масала ўзи учун шахсий ва ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.