Франция жанубидаги Од департаментида содир бўлган ўрмон ёнғини 600 гектардан ортиқ узумзорларни йўқ қилди, минтақадаги виночилар ҳукумат ёрдамига умид қилмоқда.
Бу ҳақда Сен-Лоран-де-ла-Кабрерисс мэри Ксавье де Волонта республика бош вазири Франсуа Байру билан суҳбатда маълум қилди.
"Бу қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий ҳалокат. 600 гектар узумзор ёниб кетди", - деди у.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоят виночилари сўнгги уч мавсумдаги қурғоқчилик туфайли аллақачон муаммоларга дуч келишган, “лекин бу йил улар яхши ҳосил олишга умид қилишган, бироқ узум йиғим-теримига бир ой қолганда ҳаммаси ёнғинда вайрон бўлган”. Де Волонта Байрудан "ҳукумат виночиларга жиддий ёрдам берадими ёки йўқми" деб сўради, бироқ бош вазир бу ҳақда жавоб бермади.
Аввалроқ Франция ички ишлар вазири Бруно Ретайо журналистларга мамлакат жанубидаги Од департаментида 16 минг гектар ўрмонни қамраб олган ёнғин 1949 йилдан бери содир бўлган энг йирик ёнғин эканлигини маълум қилганди.