Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Франция Илон Маскнинг X ижтимоий тармоғига қарши жиноий иш очди

Франция Илон Маскнинг X ижтимоий тармоғига қарши жиноий иш очди

Париж прокуратураси X (собиқ Twitter) платформасига қарши «чет эл аралашуви» мақсадида алгоритмларни манипуляция қилиш бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар берди Politico.

Париж прокуратураси раҳбари Лаура Бекко сўзларига кўра, тергов 9 июлда бошланган ва уни кибержиноятчиликка қарши кураш бошқармаси олиб бормоқда. У юридик шахс сифатида X учун ҳам, платформани бошқариш билан боғлиқ жисмоний шахсларга ҳам қаратилган.

Бунга француз депутати ва давлат хизматчисининг шикоятлари сабаб бўлган. Гарчи материалларда Илон Маск номи тилга олинмаган бўлса-да, тергов платформанинг 2022 йилда миллиардер томонидан сотиб олинганидан кейинги фаолиятига тегишли.

Киритилди: 23:45 12.07.2025. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!