Айбловнинг асосий бандлари:
– Шахсий маълумотларни ноқонуний йиғиш;
– Шахсий маълумотларга тегишли хавфсизлик чораларисиз ишлов бериш;
– Автоматлаштирилган тизимлардан маълумотларни ажратиб олиш;
– Электрон коммуникациялар сир тутилишини бузиш.
"Франция ҳукумати саросимага тушган. Улар 2027 йилдаги йирик сиёсий ўзгаришлар уларнинг қилмишларини фош қилишини билишади. Шу сабабли, улар ўзлари ўйлаб топган ҳар қандай баҳона остида сўз эркинлигига эга платформаларни жим қилишга уринишмоқда.
Эркин дунё Илон ва Х тармоғини Франция давлатининг бундай ахлоқсиз ҳужумидан ҳимоя қилиши керак. Telegram эркинлигимиз учун курашаётган Х тармоғидаги биродарларимизни қўллаб-қувватлайди", – деб ёзади Дуров ўзининг Telegram каналида.