Бу ҳақда Politico ннашри мамлакатнинг ҳарбий режалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларига кўра, Париж 2030 йилгача дронлар флотини кескин кенгайтиришни мақсад қилган. Бундан ташқари, AASM Hammer бошқариладиган авиабомбалар захирасини 240 фоизга, Aster ва Mica ракеталарини эса 30 фоизга ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, Франциянинг ҳарбий харажатлари 76,3 миллиард еврогача кўтарилиши керак, дейилади мақолада.
Ушбу чора-тадбирлар мамлакатни "ҳарбий иқтисодиёт" режимига тайёрлашга қаратилган бўлиб, бунга ўн йилликнинг охирига бориб Россия билан юзага келиши мумкин бўлган зиддият хавфи ва АҚШ сиёсатидаги ноаниқликлар сабаб бўлмоқда.
Франция сиёсатчилари ўртасида ҳарбий бюджетни ошириш зарурлиги борасида умумий якдиллик мавжуд бўлса-да, экспертларнинг фикрича, 2027 йилги сайловлардан сўнг президент Макроннинг вориси бу режаларни қайта кўриб чиқиши мумкин, деб ёзади нашр.