Франция ўзининг бутун тарихида ҳеч қачон бундай катта давлат қарзига эга бўлмаган.
Бу ҳақда республика бош вазири Франсуа Байру маълум қилди.
"Франция ўз тарихида ҳеч қачон бунчалик катта қарзга эга бўлмаган. Қарз Франция устидан Дамокл қиличи каби осилиб турибди", - дейди у.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Франциянинг ҳар бир замонавий президенти даврида қарз доимий равишда ошиб бормоқда.
Аввалроқ Франциянинг давлат қарзи 3,3 триллион еврога етгани маълум бўлиб, бу ялпи ички маҳсулотнинг 113,7 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, 2003 йилда республика қарзининг ҳажми тахминан 1 триллион еврони ташкил қилди.
Байру молиянинг етишмаслиги ҳаётнинг барча соҳаларига, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва Франциянинг чет эл ҳудудларига ёрдам беришга таъсир қилишини тан олди.