Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Абу-Дабидаги ҳарбий базада франциялик ҳарбийлар билан учрашувда эълон қилди.
"Босқинчилар замонида биздан қўрқишлари учун кучли бўлишимиз зарур. Мен Францияни янги авиаташувчи билан таъминлашга қарор қилдим", —деди Макрон.
Янги кеманинг сув сиғими қарийб 80 минг тоннани ташкил этади. Бу Франциянинг ҳозирги ягона атом авиаташувчиси – “Шарл де Голл”дан деярли икки баравар йирик дегани. Кутилишича, янги авиаташувчига 30 тагача самолёт ва 2 минг нафаргача экипаж аъзоси жойлаштирилиши мумкин.
Франция мудофаа вазири Катрин Вотреннинг маълум қилишича, янги авиаташувчини 2038 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Франция – Европа Иттифоқидаги ягона ядровий давлат бўлиб, авиаташувчиларга эга бўлган кам сонли Европа мамлакатларидан биридир (Буюк Британия, Италия ва Испания билан бир қаторда). Франциянинг йиллик мудофаа харажатлари 2030 йил охирига қадар икки баравар оширилиши режалаштирилган. Ҳозирда мамлакатнинг ҳарбий бюджети қарийб 50 миллиард еврони ташкил этади.