Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди

2021 йил 26 январь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судланувчи Ф. Арифходжаев (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси З. Нуриддинов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ф. Арифходжаев Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланувчи томонидан эса унга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.

Киритилди: 20:09 26.01.2022. Ўқилди: 5653 марта. Фикрлар сони: 23 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!