Бугун 8-март, халқаро хотин-қизлар байрами. Бу кунда биз энг яқин инсонларимизни, оналаримиз, опа-сингилларимизни, аёлларимизни табриклаймиз, энг яхши тилакларимизни билдирамиз.
Иқтидорли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам бу эзгу анъанадан четда қолмади. Боксчимиз ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ажойиб шеър билан онасини табриклади ҳамда бирга тушган суратларини жойлади. Биз ҳам нафақат Шаҳрамнинг онасини, балки барча оналарни байрам билан табриклаб қоламиз.