Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Форс кўрфазида танкер ёнмоқда

Форс кўрфазида танкер ёнмоқда

Ироқнинг Эль-Фао порт шаҳридан жануби-шарққа томон 63 денгиз мили масофасида, Форс кўрфазида юк ташувчи танкерда ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда Буюк Британиянинг Денгиз савдо қатнови бошқармаси (UKMTO) маълум қилган.

«UKMTO Ироқнинг Эль-Фао порт шаҳридан жануби-шарққа томон 63 денгиз мили масофасида, Форс кўрфазида танкер ёнғин бўлаётгани ҳақида кўплаб хабарларни қабул қилди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Қайд этилишича, хабар келиб тушган вақтда кема экипажининг аҳволи, етказилган зарар миқдори ва атроф-муҳитга эҳтимолий таъсир ҳақида маълумот мавжуд бўлмаган.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!