Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фордодаги эронликлар томонидан бойитилган ураннинг асосий қисми зарбалардан олдин олиб чиқилган

Фордодаги эронликлар томонидан бойитилган ураннинг асосий қисми зарбалардан олдин олиб чиқилган

Эроннинг Фордо ядровий объектида сақланаётган бойитилган ураннинг катта қисми ЦАХАЛ ва АҚШ қуролли кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаларидан бир неча кун олдин чиқариб кетилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Бир ғарбий дипломат агентлик билан суҳбатда уран захираларининг ҳозирги ҳолатини аниқлаш жуда қийин бўлишини айтди. У шунингдек, МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги узоқ давом этаётган ихтилофларни эслаб ўтди. Жумладан, Эрон ҳанузгача айрим ноқонуний объектларда аниқланган уран излари юзасидан қаноатланарли тушунтириш беролмаган.


Киритилди: 22:12 30.06.2025. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!