Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Форc кўрфази давлатлари можаро авж олган тақдирда ўз нефт иншоотлари Эронга алоқадор кучлар томонидан ўққа тутилишидан хавотирда

Форc кўрфази давлатлари можаро авж олган тақдирда ўз нефт иншоотлари Эронга алоқадор кучлар томонидан ўққа тутилишидан хавотирда

Форc кўрфази давлатлари можаро авж олган тақдирда ўз нефт иншоотлари Эронга алоқадор кучлар томонидан ўққа тутилишидан хавотирда. Бу ҳақда reuters хабар берди.

"Теҳрон Исроилнинг Эронга ҳужуми учун Форс кўрфази давлатлари ҳаво ҳудудини очиш “уруш ҳаракати” сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирди", дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.

Ҳукумат доираларига яқин бўлган учта манбанинг айтишича, ўзаро отишмаларнинг олдини олиш мақсадида Форс кўрфази давлатлари, жумладан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар Исроилнинг Эронга ҳужуми учун ўз ҳаво ҳудуди орқали парвозларга рухсат бермаяпти. Бу ҳақда Вашингтонга ҳам огоҳлантирилган.

Киритилди: 09:17 11.10.2024. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!