Бугун 12 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Forbes энг кўп миллиардерлар яшовчи шаҳарларни аниқлади

Forbes энг кўп миллиардерлар яшовчи шаҳарларни аниқлади

Forbes энг кўп милиардерлар яшовчи шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

Нашрга кўра, биринчи ўринда Ню-Йорк жойлашди. Шаҳарда жами 123 нафар миллиардер яшайди. Ню-Йоркнинг собиқ мэри ва ва тадбиркор Майкл Блумберг улар орасида энг бойи ҳисобланади ($105 млрд).

Россия пойтахти Москва иккинчи ўринга кўтарилди — 90 нафар миллиардер. Бир йилда уларнинг сони 16 нафарга кўпайди. Москвада яшовчи миллиардерларнинг жами бойлиги — $409 млрд. Энг бой москвалик — Вагит Алекперов ($28,7 млрд, «Лукойл» асосчиси).

Рейтингда учинчи ўринда Гонконг қайд этилди, 72 нафар миллиардер. Таъкидланишича, Гонконг ўтган йили рейтингда иккинчи ўринда эди.

Миллиардерлар сони бўйича кейинги ўринларда жойлашган шаҳарлар: Лондон (4), Пекин (5), Мумбай (6), Сингапур (7), Шанхай (8), Сан-Франциско (9), Лос-Анжелес (10).

Киритилди: 09:38 04.04.2025. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!