Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Flynas” Жидда – Ташкент йўналиши бўйича ўзининг илк рейсини амалга оширди

“Flynas” Жидда – Ташкент йўналиши бўйича ўзининг илк рейсини амалга оширди

Саудия Арабистонининг арзон чиптали авиакомпанияси Жидда-Тошкент-Жидда йўналишида ўз парвозларини бошлади.
Саудия Арабистонининг “Flynas” авикомпанияси Жидда-Тошкент-Жидда йўналиши бўйича ўзининг илк рейсини амалга оширди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.
Самолёт 15 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:55 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган. Airbus A320 самолёти 108 йўловчини олиб келган.

Жидда-Тошкент-Жидда йўналиши бўйича қатновлар ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
Жиддадан Тошкентга парвоз президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида парвозларни кенгайтириш бўйича имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.
“Flynas” бир неча марта Яқин Шарқдаги етакчи арзон авиакомпания деб топилган.

Аввалроқ “Ўзавиация”“Flynas” авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам парвозларни бажариш учун рухсатнома бергани хабар қилинган эди.

Киритилди: 23:49 16.09.2022. Ўқилди: 2130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!