Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

FlyDubai авиакомпанияси Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

FlyDubai авиакомпанияси Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

Хорижий авиакомпанияларни мамлакат авиация бозорига жалб этиш, янги йўналишларда авивқатновларни йўлга қўйиш орқали парвозлар географиясини кенгайтириш, бу орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида олиб борилётган саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат пойтахт Тошкент шаҳри, балки вилоят шаҳарларидан ҳам хорижий авиакомпанияларни жалб этган ҳолда халқаро йўналишларда мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай – Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга ошрувчи ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинади.

Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Ушбу йўналишда мунтзам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда. Парвозлар ҳар икки мамлакатнинг тайинланган авиакомпаниялари Uzbekistan airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан бажарилмоқда.

Киритилди: 20:59 20.09.2022. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!