Европа Суперлигаси лойиҳаси амалга ошмайдиган бўлди – кеча «Реал Мадрид» бу борада расмий баёнот берди. «The Touchline» нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес аслида Суперлига ҳеч қачон ташкил этилмаслигини жуда яхши тушунган. «Барселона»нинг собиқ раҳбари Жоан Лапорта ва «ПСЖ» хўжайини Нассер Ал-Хелайфий ҳам шундай фикрда бўлишган.
Таъкидланишича, Суперлига лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад — УЕФАни Чемпионлар лигасининг янги тизимини жорий этишга мажбур қилиш бўлган. Бу тизимда топ-ўйинлар сони кўпроқ бўлиши ва клубларнинг даромадлари сезиларли даражада ошиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапорта яқинда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш учун «Барселона» президенти лавозимидан истеъфога чиқди.