Филиппиннинг Батангас шаҳрида содир бўлган “Кристина” тропик тўфони туфайли камида 47 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Филиппин Ижтимоий таъминот ва тараққиёт департаментига кўра, тўфон оқибатида бутун мамлакат бўйлаб 3,3 миллиондан ортиқ филиппинликлар жабрланган.
Бундан ташқари, 288 000 киши ҳукумат томонидан ташкил этилган махсус бошпаналарида қолмоқда.