Мукофот Жон Кларк (Буюк Британия/АҚШ), Мишель Деворе (Франция/АҚШ) ва Жон Мартинисга (АҚШ) макроскопик дунёда квант ҳодисаларини кузатиш имконини берувчи инқилобий кашфиётлари учун берилади.
Кашфиётнинг моҳияти оддий сўзлар билан айтганда: узоқ вақт давомида квант механикаси фақат жуда кичик заррачалар (электронлар, фотонлар) учун мавжуд бўлган ғалати дунё деб ҳисоблаб келинган. Лауреатлар эса квант қонунлари қўлда ушлаб туриш учун етарлича катта бўлган объектларда ҳам амал қилишини исботладилар.
Ушбу фундаментал тадқиқотлар замонавий квант технологиялари соҳасининг асоси бўлиб хизмат қилди.