Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар етакчилари Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот бошлашлари зарур. Словакия ҳукумати раҳбари Роберт Фицо ҳамкасбларига шундай чақириқ билан чиқди.
Чехия Бош вазири Андрей Бабиш билан ўтказилган қўшма интервью давомида Фицонинг таъкидлашича, шахсий музокаралар қимматли маълумотларга эга бўлиш, шунингдек, Москванинг қарорларига потенциал таъсир кўрсатиш имконини беради.
«Мен ҳозироқ ҳар бир европалик сиёсатчини шунга чақираман: "Россия президенти билан учрашинг, у билан гаплашинг"», — дея Фицонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РЕН ТВ.