Словакия бош вазири Роберт Фицо Евроиттифоқнинг Россиядан газ, нефть ва ядровий ёқилғи каби энергия манбаларини қабул қилмасликка қарор қилишини кескин танқид қилди.
"Бу — иқтисодий худкушлик: фақат Ғарб дунёси билан, эҳтимолки, Россия ва бошқа мамлакатлар ўртасида янги темир парда тикилаётгани учун Россиядан газ, нефть, ядровий ёқилғи — умуман ҳеч нарса олмасликка келиш, ақл бовар қилмас қарор", — деди у.