Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган фуқаро Туркия ҳудудида қўлга олинди.

1980 йилда туғилган мазкур шахс ўн нафардан ортиқ фуқарога юк ташувчи транспорт воситасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 3 млрд 607 млн сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритган.

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Киритилди: Бугун 13:32. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!