Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фирибгар онлайн казинолар ташкилотчиси Дубайда қўлга олинди

Фирибгар онлайн казинолар ташкилотчиси Дубайда қўлга олинди

Бирлашган Араб Амирликлари ҳуқуқ-тартибот идоралари Дубайда фирибгар онлайн қимор платформаларини ташкил қилишда айбланган жиноятчини қўлга олди ва Хитой расмийларига топширди.

Бу ҳақда араб давлати ички ишлар вазирлиги "Х" ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"БАА Ички ишлар вазирлиги Интерпол "қизил хабарномаси" асосида Дубай полицияси томонидан қўлга олинган қидирувдаги шахсни Хитой Халқ Республикаси расмийларига топширди", — дейилади нашрда.

Амирлик Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой расмийлари уни миллионлаб долларлик фирибгар қимор ўйинлари билан шуғулланувчи жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбламоқда. Пекин БААга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 10:30 15.08.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!