Финляндиянинг Лапландия ҳудудида яратилаётган НАТО базаси Швеция қўмондонлиги остида бўлади.
Бу ҳақда MTV3 телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
"Швеция базани бошқариш ва қўшинларга қўмондонлик қилиш учун жавобгар бўлади. Финляндияга 20-50 нафар швед зобити юборилиши, база ходимлари эса асосан шведлардан иборат бўлиши мумкин. Бу Финляндияга мамлакатнинг жанубий қисмини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш имконини беради", дейилади хабарда.