Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Финляндиядаги 3 та аэропорт Россиянинг GPS сигналларини тўсиб қўйиши сабабли самолётларни қўндириш учун радионавигация ускунасидан фойдаланишга ўтди

Финляндиядаги 3 та аэропорт Россиянинг GPS сигналларини тўсиб қўйиши сабабли самолётларни қўндириш учун радионавигация ускунасидан фойдаланишга ўтди

Финляндиядаги 3 та аэропорт Россиянинг GPS сигналларини тўсиб қўйиши сабабли самолётларни қўндириш учун радионавигация ускунасидан фойдаланишга ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Радионавигация ускуналари Йоенсуу ва Савонлинна шаҳарлари аэропортларида фойдаланилмиқда, яқинда Лаппеэнранта аэропортида ҳам ушбу ускунадан фойдаланиш бошланади. Радионавигация ускунасидан фойдаланишда GPS сигналлари талаб этилмайди.

Финляндиянинг Тraficom транспорт ва алоқа агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат авиация саноати ҳар куни турли даражадаги сунъий йўлдош навигация тизимидаги носозликларни бошдан кечирмоқда.

Жорий йилнинг бошида Болтиқбўйи мамлакатлари Россия Федерацияси Болтиқ денгизи минтақасида GPS сигналларини тўсиб қўяётгани ҳақида эълон қилган эди.

Киритилди: 09:08 09.11.2024. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!