Финляндия президенти Александр Стубб Украинага 200 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади.
Финляндиянинг YLE ахборот агентлигига кўра, Финляндия Мудофаа вазирлиги бу масалада ёзма баёнот берди.
Баёнотда таъкидланишича, президент Стубб Украинага 200 миллион эвро миқдорида ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади.
Мудофаа вазири Антти Хакконен Украина ёрдамига бўлган қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарурлигини, бу ёрдам «Украинага фронт линиясида ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беради», деб таъкидлади.
Финляндия томонидан Украинага кўрсатилган ёрдам 2022 йилдан бери 27-та ёрдам пакети билан жами 2,5 миллиард эврога етди.