Бугун 4 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Украинага берган Abrams танкларининг тақдири эълон қилинди

АҚШ Украинага берган Abrams танкларининг  тақдири эълон қилинди

АҚШ Украинага берган Abrams танкларининг деярли учдан икки қисми йўқ қилинган ёки Россия томонидан қўлга олинган — Тhe New York Times.

"Қўшма Штатлар Украинага 31 та Abrams танкларини топширган, улардан 19 тасига жанговар ҳаракатлар давомида зарар етказилган ёки Россия армияси томонидан эгаллаб олинган. Кўплаб танклар дронлар ёрдамида ишдан чиқарилган. Зарар етмаган Abrams'лар фронт чизиғидан олиб чиқиб кетилган", деб ёзади газета украиналик юқори мартабали ҳарбийларга таяниб.

Украина уруш бошланган дастлабки ҳафталарданоқ АҚШдан Abrams танкларини сўраган, бироқ Вашингтон бу сўровни 2023 йил ёзида расман тасдиқлаган. 31 та танкдан иборат партия ўша йилнинг кузида етказиб берилган.

Россия ҳарбийлари биринчи Abrams танки йўқ қилингани ҳақида 2024 йил февралида – танклар етказиб берила бошлаганидан беш ой ўтиб хабар берган эди.

Киритилди: 21:12 03.03.2025. Ўқилди: 1842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!