Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Финляндия президенти Александр Стубб 30–31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финляндия президенти Александр Стубб 30–31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финляндия президенти матбуот хизмати маълум қилишича, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокараларда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Александр Стубб бизнес-форумда иштирок этади, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза қилади ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги мутахассислар билан учрашувлар ўтказади.

Финляндия президенти делегацияси таркибига мамлакатнинг савдо ва саноат вакиллари ҳам киритилган.

ℹ️ Маълумот учун: Бунга қадар Финляндия президентларидан Маунo Койвистo 1992-йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Киритилди: 18:12 18.10.2025. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!