Финляндия мудофаа кучлари Россия чегараси яқинидаги ер эгалари билан 24 соат ичида ушбу ҳудудларда истеҳкомлар қуришни бошлаш имконини берувчи шартномалар тузади.
Бу ҳақда Helsingin Sanomat ёзади.
РИА Новости хабарига кўра, сўнгги бир ярим йил ичида ўнлаб ер эгалари ердан фойдаланиш бўйича яширин шартномалар имзолаган бўлиб, улар ўз ҳудудида 24 соатлик огоҳлантириш билан мустаҳкамлаш ишларини бошлаш имконини беради.