Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Финляндия бош вазири: Мамлакат ҳудудига Украина учувчисиз қурилмалари қулаган бўлиши мумкин

Финляндия бош вазири: Мамлакат ҳудудига Украина учувчисиз қурилмалари қулаган бўлиши мумкин

Финляндия бош вазири Петтери Орпо мамлакат ҳудудига, эҳтимол, Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) қулаганини маълум қилди.

«Бу ҳудудий яхлитликнинг бузилиши — жуда жиддий масала. Эҳтимол, бу Украина дронларидир», — дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Yle" нашри.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Финляндия армияси дронларни уриб туширмаган — улар ўз-ўзидан қулаган. Ушбу ҳодиса муносабати билан президент ва вазирлар маҳкамасининг йиғилишини чақириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:37. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!