Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Филиппинда юз минглаб одамлар тошқинлардан ҳимоялаш иншоотлари билан боғлиқ коррупция можаролари сабаб пойтахт кўчаларига чиқди

 Филиппинда юз минглаб одамлар тошқинлардан ҳимоялаш иншоотлари билан боғлиқ коррупция можаролари сабаб пойтахт кўчаларига чиқди

Филиппинда юз минглаб одамлар тошқинлардан ҳимоялаш иншоотлари билан боғлиқ коррупция можаролари сабаб пойтахт кўчаларига чиқди — Reuters.

Агентликнинг хабар беришича, намойишчилар давлат томонидан тошқинларга қарши инфратузилма лойиҳаларига ажратилган маблағларни ўғирлаганликда айбланаётган шахсларни жазолашни талаб қилган.

Филиппин полицияси маълумотига кўра, 16 ноябр куни Манила марказида Iglesia ni Cristo христианлик ташкилоти томонидан уюштирилган акцияда қарийб 550 минг киши иштирок этган. Ташкилотчилар бу намойишни коррупция можаросига қарши ўтказилган энг йирик акция сифатида баҳоламоқда. Янги норозилик намойишлари 17 ва 18 ноябр кунларига ҳам режалаштирилган.

"Ушбу коррупция можаросида, бошқалар қатори, Филиппин президенти кичик Фердинанд Маркосни яқин ҳамкорларининг номлари ҳам тилга олинмоқда. Шунингдек, ўнлаб қурилиш пудратчилари, давлат амалдорлари ва қонунчилар, жумладан, президентнинг амакиваччаси ҳам унда иштирок этгани айтилмоқда", дейилади Reuters хабарида.

Киритилди: 17:12 17.11.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!