8 июн куни Филиппин жанубидаги Минданао ороли қирғоқларида юз берган 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 07:37да содир бўлган. Дастлабки зилзиладан кейин 1 дан 6,7 балгача гача бўлган 130 дан ортиқ афтершоклар қайд этилди.
Reuters'нинг Фуқаро муҳофазаси расмийларига таяниб ёзишича, ҳозирда тегишли идоралар Минданао бўйлаб бино парчалари қулаши ва ер кўчкилари оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани ҳамда 134 киши жароҳатлангани тўғрисидаги дастлабки хабарларни текширмоқда.
Зилзила оқибатларини бартараф қилишга Филиппин ҳарбийлар ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш гуруҳларини сафарбар қилинган.
Филиппин президенти Фердинанд Маркос кичик ўз баёнотида тегишли идоралар табиий офат оқибатларини бартараф этиш чораларини ўзаро мувофиқлаштираётганини билдирди. Шунингдек, президент зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда дарсларни тўхтатишга буйруқ берди. Ушбу офат Филиппинда янги ўқув йилининг биринчи кунига тўғри келди.