Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Филиппинда кучли зилзила оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Филиппинда кучли зилзила оқибатида етти киши ҳалок бўлди

10 октябрь куни Филиппинда содир бўлган 7,4 ва 6,7 магнитудали икки зилзила натижасида камида етти киши ҳалок бўлди.

Филиппин Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгаши (NDRRMC) маълумотларига кўра, зилзиладан 8436 нафар киши жабр кўрган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 1265 киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган, яна 7915 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Фуқаролик мудофааси агентлиги баёнотида таъкидланишича, зилзила оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳат олган.

Кучли ер силкинишлари Минданао жанубидаги орол қирғоқларида содир бўлган.

Бундан аввал, 30 сентябр куни Паломпон ғарбий соҳилида 6,9 магнитудали зилзила юз берган, унда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Филиппин дунёдаги энг сейсмик фаол давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат Тинч океани қирғоғидаги “Олов ҳалқаси” зонасида жойлашган бўлиб, у юқори даражадаги вулқон ва зилзила фаоллиги билан машҳур.

Киритилди: 14:51 11.10.2025. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!