Филиппин қирғоқлари яқинида MV June Aster йўловчи паромида содир бўлган ёнғин оқибатида саксон тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади.
Бу ҳақда Филиппин Соҳил Хавфсизлик Хизмати (PCG) вакили Ноэми Каябяб маълум қилди.
"Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисада беш киши ҳалок бўлган, 43 йўловчи тирик қолган ва 84 киши ҳали ҳам бедарак йўқолган", деди у.
PCG вакили қутқарувчилар ҳозирда доимий кучли тутун туфайли паромга кира олмаётганини таъкидлади. Филиппин расмийлари бедарак йўқолганларни қидириш майдонини кенгайтирди.
Филиппин Соҳил Хавфсизлик Хизмати илгари 9 сентябрь куни Филиппиннинг Палаван провинсияси қирғоқлари яқинида йўловчи паромида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эди.