Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

ФИФА Винисиус ва Престианни можароси сабаб янги қоидага асос солади

ФИФА Винисиус ва Престианни можароси сабаб янги қоидага асос солади

«Бенфика» ва «Реал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашувида юз берган можаро янги қоида жорий этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумки, «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Бенфика» аъзоси Жанлука Престианнини ирқчилик негизида ҳақорат қилишда айблади. Аргентиналик футболчи бу айбловларни рад этмоқда. УЕФА тергов бошлаган, бироқ вазиятга ойдинлик киритиш қийин кечади, чунки Престианни гапираётганда оғзини либоси (футболкаси) билан ёпиб олган эди.

Sky Sports хабарига кўра, ФИФАда «Престианни қоидаси» деб номланиши мумкин бўлган таклиф муҳокама қилинади. Гап шундаки, ушбу қоидага кўра, футболчилар ўзаро гаплашаётганда оғзини тўсиб олсалар, уларга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин.

Киритилди: 23:08 19.02.2026. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!