Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ФИФА Винисиус билан содир бўлган вазиятга муносабат билдирди

ФИФА Винисиус билан содир бўлган вазиятга муносабат билдирди

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Лиссабоннинг «Бенфика» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар Лигаси учрашувида юз берган можарога муносабат билдирди. Ўйин давомида «қаймоқранглилар» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ирқчилик ҳақоратларига дуч келган эди.

«Мен шокда қолдим! Бу воқеа мени жуда қаттиқ хафа қилди. Бизнинг жамиятимизда ирқчиликка ўрин йўқ. Тегишли чоралар кўрилиши учун барча ишни қилишимиз керак», — дея Халқаро футбол федерацияси матбуот хизмати раҳбарнинг сўзларини келтирмоқда.

Дастлабки ўтиш ўйини «қироллик клуби»нинг 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабаси билан якунланди. Ягона гол иккинчи бўлим бошида Винисиус томонидан киритилди.

Киритилди: Бугун 12:39. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!