Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш санаси маълум

FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш санаси маълум

FIFA 2025 йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Қатар мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра, мазкур тадбир жорий йилнинг 25 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Мундиалда иштирок этувчи 48 жамоа 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Қатар (мусобақа мезбони)
Бразилия
Франция
Мали
Германия
Мексика
Аргентина
Англия
Япония
Парагвай
АҚШ
Сенегал

2-саватча
Корея Республикаси
Марокаш
Ўзбекистон
Италия
Бельгия
Янги Зеландия
Чили
Венесуэла
Хорватия
Колумбия
Гондурас
Буркина-Фасо

3-саватча
Коста-Рика
Тожикистон
Панама
Индонезия
КХДР
Кот-д’Ивуар
Тунис
Янги Каледония
Канада
Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)
Австрия
Гаити

4-саватча
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)
Португалия
Чехия
Ирландия
Швейцария
Замбия
Миср
Уганда
Боливия
Саудия Арабистони
Эл-Сальвадор
Фижи

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа жорий йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. 12 гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган 24 жамоа ва энг яхши 8 та 3-ўрин соҳиблари 1/16 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Киритилди: 10:35 13.05.2025. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!