Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

ФИФА терма жамоалар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон термаси икки поғона юқорилади

ФИФА терма жамоалар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон термаси икки поғона юқорилади

ФИФА миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан 2 поғонага юқорилаб, 64-ўриндан жой олди. Бундан аввал эълон қилинган рейтингда Сречко Катанес бошқарувидаги терма жамоа 66-ўринни эгаллаб турган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё жамоалари орасида 8-ўринни банд этган.

Терма жамоа сўнгги учрашувини Гонгконгга қарши ўтказди. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси “Бунёдкор” стадионида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 14:32 04.04.2024. Ўқилди: 938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!