Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

ФИФА Россияга қўйилган чекловларни қачон бекор қилиши мумкинлиги айтилди

ФИФА Россияга қўйилган чекловларни қачон бекор қилиши мумкинлиги айтилди

ФИФА 2026 йилнинг апрель ойидаёқ Россияга нисбатан қўлланилган санкцияларни олиб ташлаши мумкин. Айнан шу ойда федерация конгрессининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Шахсий суҳбатларда расмийлар ФИФА президенти Жанни Инфантино Россияга қарши чекловлар бекор қилинишини ёки қайта кўриб чиқилишини кутаётганини айтишмоқда.

"Sport24.ru" нашрининг хабар беришича, УЕФА Россия масаласида анча қатъий позицияни эгаллаб турибди.

Аввалроқ Инфантино санкциялар вазиятни яхшиламаган, аксинча, уни янада оғирлаштирган, шу сабабли уларни имкон қадар тезроқ бекор қилиш кераклиги ҳақида фикр билдирган эди.

Шундан сўнг, УФА президенти Андрей Шевченко ФИФА раҳбари билан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, унга Россия жамоаларининг халқаро мусобақаларда иштирок этиши қабул қилиниши мумкин эмаслигини эслатди.

Киритилди: Бугун 13:53. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!