Футбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ФИФА талқини бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхшиси бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси 74-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Қирғизистон (97-ўрин), Қозоғистон (104), Тожикистон (110) ва Туркманистон (138) терма жамоалари жой олди.
Рейтингда Аргентина биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Франция ва Бразилия эгаллаган.
Энг ёмон натижалар Британия Виржиния ороллари (206), Ангуилла (207) ва Сан-Маринода (208) қайд этилган.